Вилоят ҳокими Тўра Боболов маҳалла раислари билан учрашди

Айни кунларда Термиз давлат университети ўқув биносида вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари учун маҳаллабай ишлаш тизимини шакллантириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳоли муаммоларини маҳаллада ҳал этиш масалаларини ўз ичига олган ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокими Тўра Боболов ўқув семинарининг биринчи босқичида билим ва кўникмаларини ошираётган 200 нафардан зиёд маҳалла раислари билан мулоқот қилди.

Вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида бўлиб ўтган учрашувда Президентимиз томонидан маҳалла тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида атрофлича фикр билдирилди.

Вилоят раҳбари маҳалла раислари халқимизни рози қилиш йўлидаги ислоҳотларни ҳар бир хонадонга олиб кириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишларини таъкидлади.

Самимий ва очиқ тарзда бўлиб ўтган учрашувда маҳалла раислари ўзларини қизиқтирган бошқа саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.