Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Вилоятнинг имкониятлари ва потенциали
Вилоятнинг имкониятлари ва потенциали

Вилоятнинг имкониятлари ва потенциали:

Шеробод туманида "Ўринбулоқ" булоғи буйракдаги тошларни парчалаш ҳамда "Зарабоғ" қишлоғидаги "Кориз" суви ҳам буйракдаги тошларни парчалаш ва овқат хазм қилиш хусусиятларига эга бўлиб, соғломлаштириш ва даволаш хизматларини ташкил этиш мумкин;

Шеробод туманидаги "Конпуртепа" маҳалласининг "Мачилди" қишлоғида 5 та хўжалик мавжуд бўлиб 25 га ер майдонда боғ ва қалин ўрмонлар мавжуд бўлиб, эко туризмни ривожлантириш имкониятлари мавжуд.

Термиз тумани “Учқизил” сув омбори Термиз шаҳридан 20 км узоқликда, Ўзбекистоннинг энг иссиқ ҳудудида жойлашган. Бу ерда кўнгилочар ва замонавий дам олиш маскани барпо этилса баҳорнинг апрель ойларидан то сентябрь ойларига қадар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюришлари мумкин.

Қизириқ туманида “Етим қум” массивида қум саҳсоси мавжуд бўлиб, ревмотизмни даволаш учун соғломлаштириш маскани қилишга имконият мавжуд.

Сариосиё туманидаги “Сангардак” зиёратгоҳида зиёрат ва экотуризмни ривожлантириш учун мехмонхона ва дам олиш масканлари қуриш имкони бор.

Вилоятнинг Бойсун, Сариосиё, Олтинсой, Узун ва Шеробод туманлари “Ҳисор”, “Боботоғ” ва “Кўҳитанг” тоғ тизмаларида жойлашганлиги сабабли бу ерда эко туризмни ривожлантириш учун қулай имкониятлар мавжуд.

Сурхондарё – хорижий ва маҳаллий туризмни кенг йўлга қўйиш учун йирик салоҳиятга эга ҳудуд. Воҳада 374 маданий мерос ёдгорликлари ва табиий мерос объекти мавжуд. Зиёрат, буддизм, агро, саноат, экологик ва соғломлаштириш туризмини ривожлантириш учун қулай имконият бор.

Ҳудуднинг маданий-маърифий ва кўнгилочар, гастрономиктуризми маршрутларига ҳам дунё аҳлининг қизиқиши юқори. Шунга мос равишда воҳанинг ранг-барангтуризм йўналиши белгилаб олинган.

Термиз туманидаги, Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгоҳи, Кокилдор ота, Қирқ қиз, Султон Саодат ёдгорликлари, Чоргумбаз масжиди, Бойсун туманидаги Ҳазрати Эшонбобо зиёратгоҳи ва шифобахш суви, Ҳазрати Султон Валий, Жарқўрғон туманидаги Хўжа Самандар Термизий зиёратгоҳлари, Олтинсой туманидаги Хўжаипок зиёратгоҳи ва шифобахш суви, Узун туманидаги Оқ остона бобо мақбараси, Шеробот туманидаги Исо Термизий зиёратгоҳи атрофида кичик уй мехмонхоналари қурилиши орқали зиёрат туризмини янада ривожлантириш мумкин.

Сурхондарё вилоятида амалга оширилиши истиқболли ҳисобланадиган лойиҳалар рўйхати
Саноат соҳаси
Лойиҳанинг мазмуни Мавжуд имкониятлар
1 Терини қайта ишлашни ташкил этиш (Чорвачилик кластери негизида) Вилоятни имкониятларидан келиб чиқиб, ҳудудда кўплаб чорвачилик кластерини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорда эҳтиёж юқори ҳисобланган сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш баробарида терини қайта ишлашни ташкил қилиш, бунда имкони борича маҳсулот ҳолатида эмас, балки тайёр маҳсулотида бозорга реализация қилиш мақсадга мувофиқ (қўшилган қиймат солиғини ошишига эришилади)
2 Тузни қайта ишлашни ташкил этиш Шеробод тумани Хўжаикон туз конидаги мавжуд минерал тузларни қайта ишлаб олий навли ош тузи, техник туз, NaCl-эритмалари ишлаб чиқариш мумкин. Бугунги кунда Давлат Геология қўмитаси тасарруфида 38,6 млн тонна минерал туз заҳирасига эга кон мавжуд. Мазкур ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар кондан деярли фойдаланмай келмоқда. Муаммо: "Ходжаикан-Туз" МЧЖ кондан фойдаланиш учун лицензия олган бўлиб, лицензия коннинг бутун ҳудудининг уст қисмидан фойдаланиш берилган бўлиб, остки қисмидан фойдаланиш имконини қолдирмаган. Берилган лицензияга тегишли тартибда ўзгартириш киритиш мақсадга мувофиқ.
3 Анорни қайта ишлаб шарбат, дори воситалари, ранг ишлаб чиқаришни ташкил этиш Шеробод ва Сариосиё туманларида ҳар йили 20 минг тоннадан зиёд анор меваси етиштирилади. Анорни қайта ишлаб сифати юқори шарбат, дори воситалари, енгилсаноатда ишлатиладиган бўёқлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.
4 Йод, Бромни қайта ишлашни ташкил этиш Йилига 8,5 тоннагача ва йод, 180 тоннагача бром олиш имкони мавжудлиги аниқланган. Йод, Бромни қайта ишлаб кристалл йод, калий йодит ва йодат, кимё ва фармалогия учун бром ишлаб чикаришаммо бугунги кунгача фаолият йўлга қўйилмаган.
5 Табиий қоплама тошлар (облицовочного камня) Табиий қоплама тошларни қайта ишлаб ички ва ташқи бозорда талаб юқори бўлган қурилишда фойдаланиладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин. Табиий қоплама тошларнинг Бойсун туманида 2,6 млн.тонна атрофида заҳираси мавжуд.
6 Керамик ва чинни буюмлар, кафель ва декоратив қопламалар ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш деярли мавжуд эмас. Хом-ашё базаси учун бир нечта конлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
7 Гипс, оҳак ва минерал қоришмалар асосда сувоқлар (шпатлевка) ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш деярли мавжуд эмас. Хом-ашё базаси учун бир нечта конлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
8 Пластик уй-рўзғор буюмлари ва ўйинчоқлар ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш мавжуд эмас. Хом-ашё республикамизда мавжуд, Термиз эркин иқтисодий зонасидан жой ажратилиши мумкин.
9 Шеробот тумани Ўринбулоқ маъданли сувини қадоқлаш корхонасини ташкил қилиш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил қилинмаган. Хом-ашё Шеробот тумани Хомкон ҳудуди Ўринбулоқ булоғидан олинади, ошқозон-ичақ ва буйрак учун жуда фойдали эканлиги билан машҳур. Шеробод туманидан ер майдони ажратиб берилади.
10 Кўмирдан ҳаво ва сув фильтрлари ҳамда диэлектрик маҳсулотлар ишлаб чикариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш мавжуд эмас. Хом-ашё вилоят конларида ва ишлаб чиқарувчиларида мавжуд, Бойсун ва Сариосиё туманларидан ер майдони ажратилиши мумкин.
11 Фасад ғишт ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш деярли мавжуд эмас. Хом-ашё базаси учун бир нечта конлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
12 Трикотаж мато ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш мавжуд эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
13 Сочиқ, қўлпоқ ва пайпоқ ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш деярли мавжуд эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
14 Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритиш ва қадоқлашни ташкил этиш Мазкур маҳсулотларга экспорт бозори талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш етарли эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
15 Ер-ёнғоқни қайта ишлаш, паста ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга экспорт бозори талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш етарли эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.
16 Рангли бўёқ кукунлари ва қоришмаларини ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга бозор талаб юқори бўлиб, қўшни давлатларга экспорт қилиниши мумкин. Маҳаллий ишлаб чиқариш ташкил қилинмаган. Хом-ашё Шеробот тумани конларида мавжуд бўлиб, ўзлаштирилмаган. Шеробод туманидан ер майдони ажратиб берилади.
17 Узум шарбати ва виночилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга экспорт бозори талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш етарли эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Маҳсулот етиштириш учун ер майдони ажратиб берилади.
18 Олма шарбати концентрати ва сиркасини ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга экспорт бозори талаб юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш етарли эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Маҳсулот етиштириш учун ер майдони ажратиб берилади.
19 Парранда ва балиқ учун омухта ем ишлаб чиқариш Мазкур маҳсулотларга маҳаллий бозор талаб жуда юқори бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқариш деярли мавжуд эмас. Хом-ашё базаси учун маҳаллий маҳсулотлар мавжуд. Ер майдони ажратиб берилади.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.