ХV халқаро турнирнинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим финал ва финал баҳслари қизғин давом этмоқда.
Айни пайтда Термиз шаҳридаги "Алпомиш" стадионида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХV халқаро турнирнинг эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим финал ва финал баҳслари қизғин давом этмоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб ўтказилаётган XV халқаро турнирнинг тантанали очилиш маросимидан сўнг эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтди.
Беллашувлар эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90 кг., аёллар ўртасида 48, 57, 63, 70, +70 кг. ва мутлақ вазн тоифаларида ўтказилмоқда.
Термизда халқаро турнир олдидан матбуот анжумани ташкил этилди
Бугун Термиз шаҳридаги Матбуот уйида Сурхондарё вилоят ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда хориждан келган меҳмонлар, маҳаллий ва чет эллик журналистлар, блогерлар иштирок этди.
Халқаро турнир иштирокчилари Термизга келди
Термиз халқаро аэропортида жорий йилнинг 10-11 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича Ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирда иштирок этиш учун Сурхондарё вилоятига келган хорижлик меҳмонлар тантанали кутиб олинди.
Нуфузли мусобақага Халқаро кураш ассоциацияси президенти бошчилигидаги делегация ҳам ташриф буюради
Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида кураш бўйича Ал-Ҳаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий XV халқаро турнирнинг ташкилий масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди (https://minsport.uz/uz/news/post/738).
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz