Қум бўронларини таъсирини камайтириш мақсадида "Қаттақум" чўлида саксовул экиш акцияси бўлиб ўтмоқда
Воҳамизнинг жанубий туманлари Шеробод, Музработ, Ангор ва Термиз, шунингдек, Термиз шаҳрининг иқлимида барча фаслларда кузатиладиган кучли шамоллар ҳамда чанг ҳодисалари асосан шимол ва ғарб томондан, жумладан, Эрон, Туркманистон ва қўшни Афғонистон ҳудудларидан кириб келади.
Ҳудудлар, соҳалар ва тармоқларда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида вилоят, шаҳар ва туманлар секторлари раҳбарлари, бошқармалар бошлиқлари, кластерлар, йирик лойиҳалар ташаббускорлари ҳамда салоҳиятли тадбиркорлар иштирокида ўтказилган йиғилишда вилоятда экспорт ва инвестиция прогнозларининг бажарилиши, қишлоқ хўжалиги, коммунал соҳада олиб борилаётган ишлар масалалари муҳокама қилинди.
Тахиатошда Сурхондарё тажрибаси йўлга қўйиш бўйича қилинган ишлар ва келгуси йилдаги режалар муҳокама қилинди
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан Республикамиз ҳудудлари Қорақолпоғистон Республикаси туманларига бириктирилиб, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, бириктирилган туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилган.
Сурхондарёда Ўрта Осиёда ягона йирик лойиҳа амалга оширилди
Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 13 январдаги қарори билан иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг кўмирга ортиб бораётган эҳтиёжини қондириш мақсадида «Шарғункўмир» АЖни модернизация қилиш ва «Шарғун» шахтасида тошкўмир қазиб олишни йилига 900 минг тоннага етказиш лойиҳаси амалга оширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz