“Янги Ўзбекистон” массиви ва боғида олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз туманидаги “Отчопар” мажмуасига ташриф буюрди.

Умумий майдони 55,5 гектар бўлган “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғидаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини доимий назоратга олиш, тадбирларнинг сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида соҳа масъулларидан иборат Штаб ташкил этилди ва уларнинг кунлик вазифалари белгилаб берилди.

1242
0

Термиз туманидаги боғчада семинар ўтказилди

Термиз туманидаги 4-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида давлат-хусусий шерикчилик асосида кўмирга ихтисослашган, марказлашган иситиш тизимларини жорий этиш юзасидан семинар ташкил этилди.

1104
0

Президентимизнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Мазкур топшириққа асосан мажмуани тўлиқ қайта реконструкция қилиш, замонавий масжид, кутубхона, кичик марказ ва меҳмонхона бунёд этиш, катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Султон Саодат мажмуасида бўлиб, ҳудудда қурилаётган 1000 ўринли масжид билан танишди. Ҳудудни ободонлаштириш, масжидда ибодатни адо этишга келувчилар учун барча зарур шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

1157
0

Термиз шаҳрида замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан жиҳозланган “Сунсит медикал клиник” хусусий клинкаси иш бошламоқда. Бугун вилоят раҳбари мазкур клиникада бўлиб, яратилган шароитлар, тиббий хизмат турлари билан танишди.

Тадбиркор билан мулоқот давомида тиббий хизматларни замон талаблари даражасида, сифатли кўрсатиш, иш ўринлари сонини ошириш ҳамда лойиҳани ривожлантириш борасида тавсиялар берилди.

1093
0

Президент топшириғи ижроси: Сурхондарё вилоятида “IT” соҳасини ривожлантириш 3 йўналишда олиб борилмоқда

Давлат раҳбари ҳузурида жорий йил 22 февраль куни тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ Сурхондарё вилоятида “IT” соҳасини ривожлантириш борасида 3 йўналиш белгилаб олиниб, ишлар бошлаб юборилди.

1043
0
Барчаси: 1575 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.