Туркия армияси генерали ўзбек ва турк ҳарбийларининг махсус-тактик ўқувини кузатиш учун Термизга келди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ Жанубий оператив қўмондонлиги Термиз дала-ўқув майдонида Ўзбекистон ва Туркия мудофаа вазирликлари Қуролли кучларининг махсус бўлинмалари билан ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтаётгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Бугун ушбу махсус-тактик ўқув машғулотини кузатиш учун Туркия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи, армия генерали Яшар Гулер бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов ҳамроҳлигида Термизга келди. Делегация аъзоларини Термиз халқаро аэропортида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов кутиб олди.
Шўрчида замонавий янги боғча фойдаланишга топширилди
Шўрчи туманида 120 ўринга мўлжалланган “Golden kids” номли давлат-хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Икки қаватли ушбу муассасада болажонларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланган.
Интизом мустаҳкам бўлса...
Ҳар бир корхона ва ташкилотнинг иш унумдорлиги ижро интизомига боғлиқ. Айниқса, бу жараён давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида тизимли ташкил этилсагина кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Аксинча, ортиқча овворагарчилик, муммоларнинг тўпланиб қолиши, ечимини кутаётган масалалар илдиз ота бошлайди.
Сурхондарё вилояти хотин-қизларига байрам табриги
Мунис ва муҳтарама онахонлар!
Қадрли опа-сингиллар!
Шу кунларда барчамиз юртимизга кўклам элчиси сифатида кириб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кенг нишонламоқдамиз.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz