Термиз шаҳри “Жайхун” маҳалласи ҳудудида 5 млн доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағлари ҳисобидан 9 қаватли турар жой ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуаси бунёд этилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов “Afghan German Company” МЧЖ қўшма корхонаси томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа билан танишиб, қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Лойиҳа юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглади.
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри “Нурли келажак” маҳалласида яшовчи тадбиркор Ғайрат Италмазовнинг ўз хонадонида 3,5 сотихлик майдонда ташкил этган гулчилик фаолияти билан танишди.
Тадбиркор томонидан ташкил этилган гул, бута ва дарахт кўчатлари етиштириш лойиҳасида 4 кишининг бандлиги таъминланган. Тадбиркор томонидан йилига 50 млн сўмлик кўчатлар етиштирилиб, харидорларга етказилмоқда.
Интервью | Волонтёрлик фаолияти давлат томонидан қандай қўллаб қувватланади?
Сурхондарё вилоятида бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида Ёшлар ишлари бошқармаси қошида ташкил этилган "Сурхондарё волонтёрлар мактаби" ментори Гулдаста Эшқобилова маълумот берди.
Қизириқ туманида қуёш панеллари ўрнатиш ишлари билан танишилди
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида бўлиб, “Таъминот Осиё 665” МЧЖ томонидан ўрнатилган 50 кВт қувватли қуёш панелларидан электр токи ишлаб чиқариш ва тармоққа узатиш ишлари билан танишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz