Президентимизнинг 2019 йилда Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берилган эди. Мазкур топшириққа асосан мажмуани тўлиқ қайта реконструкция қилиш, замонавий масжид, кутубхона, кичик марказ ва меҳмонхона бунёд этиш, катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Султон Саодат мажмуасида бўлиб, ҳудудда қурилаётган 1000 ўринли масжид билан танишди. Ҳудудни ободонлаштириш, масжидда ибодатни адо этишга келувчилар учун барча зарур шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

1156
0

Термиз шаҳрида замонавий тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан жиҳозланган “Сунсит медикал клиник” хусусий клинкаси иш бошламоқда. Бугун вилоят раҳбари мазкур клиникада бўлиб, яратилган шароитлар, тиббий хизмат турлари билан танишди.

Тадбиркор билан мулоқот давомида тиббий хизматларни замон талаблари даражасида, сифатли кўрсатиш, иш ўринлари сонини ошириш ҳамда лойиҳани ривожлантириш борасида тавсиялар берилди.

1093
0

Президент топшириғи ижроси: Сурхондарё вилоятида “IT” соҳасини ривожлантириш 3 йўналишда олиб борилмоқда

Давлат раҳбари ҳузурида жорий йил 22 февраль куни тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириққа мувофиқ Сурхондарё вилоятида “IT” соҳасини ривожлантириш борасида 3 йўналиш белгилаб олиниб, ишлар бошлаб юборилди.

1042
0

Аввал хабар берилганидек, Давлатимиз раҳбарининг Сурхондарёга ташрифи давомида белгилаб берган топшириқларига асосан Термиз шаҳрида Кўзи ожизлар кутубхонаси барпо этилмоқда.

Вилоят ҳокими мазкур кутубхона қурилиши ишлари билан танишиб, ишларни сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ва тозалаш ишларини амалга ошириш, кўп қаватли турар-жойлар атрофини тартибга келтириш бўйича масъулларга тегишли вазифаларни белгилаб берди.

1091
0

Вьетнам делегацияси билан учрашув ўтказилди

Пиллачилик соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда ҳамкорликда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида юртимизда бўлиб турган Вьетнам давлати делегацияси Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.

1174
0
Барчаси: 1709 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.