Бехзод Мусаев номзоди Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига маъқулланди

2021 йил 11 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. (https://t.me/qonunchilikpalatasi/6780) Унда депутатлар Соғлиқни сақлаш вазири лавозимига Бехзод Мусаев номзодини кўриб чиқди ва маъқуллади.

1289
0

Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилди:

1134
0
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Ангорда. Лойиҳада Тўра Боболов иштирок этди ва ўз ҳиссасини қўшди. Сурхондарё вилоятида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини кўзда тутувчи «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ишлар қизғин давом этмоқда. Ангор туманида ушбу масалада бўлиб ўтган тадбирда сектор раҳбарлари, туманлар ҳокимлари, масъул раҳбарлар, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллар иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Тўра Боболов барчани уюшқоқликка ва фаол бўлишга чақирди.

Тадбир доирасида, Ангор туманига 10607 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Жумладан, 2061 туп қарағай, 1100 туп можжевельник, 1666 туп каталпа, 1530 туп ўрик, 1050 туп жийда, 1300 туп тут, 200 туп шафтоли, 500 туп қайрағоч, 900 туп бодом,  300 туп багряник ва  500 туп ясень дарахт кўчатлари. Мавсум давомида туманда 1 миллион тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ва буталар экилиши режа қилинган бўлса, айни вақтга қадар 15 мингга яқини экиб бўлинди.

1509
1

Тўра Боболов "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан мукофотланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ватанимиз тинчлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда 25-октябрь - "Ички ишлар идоралари ходимлари куни" муносабати билан вилоят ҳокими  Тўра Боболов, Қизириқ ва Узун туманларининг ҳокимлари, вилоят ички ишлар идораларининг 45 нафар раҳбар ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланди.

1532
0

Бойсун тумани «Хўжаидод» маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури ижроси

Бойсун тумани «Хўжаидод» маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури ижроси   

1245
0
Барчаси: 1709 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.