Тўра Боболов: “Ёшларни ишончли қанотим, яқин суянчиғим сифатида биламан”

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда туманлар ва Термиз шаҳридаги 60 та секторга фаол ёшлардан бириктирилган ишончли вакиллари билан учрашди.
Учрашувда мамлакатимизда сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилаётган эътибор ҳақида алоҳида фикр юритилди. Ёшларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаб, истеъдодли йигит-қизларни муносиб рағбатлантириш, таълим олиши ва бандлигини таъминлаш давлатимиз белгилаб олган сиёсатнинг устувор йўналишларидан бирига айлангани қайд этилди.

1942
1

Тўра Боболов: “Болдек ширин узум етиштириш учун Сурхондарёда барча имконият бор”

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги Янги рўзғор маҳалласида узум воишини барпо этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқарган семинарда вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят, туман, шаҳар секторлари раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, туман, шаҳар ҳокимларининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўрибосарлари, нуронийлар ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

2692
0

Сурхондарёда ҳам йўллар равон бўладими?

Бугун халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси “Автомобил йўллари тўғрисида”ги қонунининг вилоятдаги ижроси кўриб чиқилди.
Видеоселектор шаклида ўтказилган сессияда марказий студияда Олий Мажлис Сенатига вилоятдан сайланган сенаторлар, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг масалаларга алоқадор мутасаддилари, вилоят корхона ва ташкилотлари, тижорат банклари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Автомобил йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

2214
2

Тўра Боболов: “Тўпалангдан келадиган сув аҳолимизнинг 90 фоизини тоза оби-ҳаёт билан таъминлайди”

Ангор туманидаги Гиламбоп сув сақлаш иншоотида Сурхондарё вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таьминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган брифинг ўтказилди. Маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов соҳада амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар ҳақида атрофлича маьлумот берди.

2091
0

Ўтмишда эски Термиз “Эрлар шаҳри” бўлганми?

Термиз шаҳри мамлакатимиз жанубидаги энг қадимги ва навқирон шаҳарлардан бири. Манбаларда Термиз шаҳар қалъасига милоддан аввалги I минг йилликнинг ўрталарида асос солингани айтилади. Шаҳарнинг номи қадимги бақтр тилидаги “Taro Maetha” сўзидан олинган бўлиб, у “дарёнинг нариги соҳилидаги манзилгоҳ” , деган маънони англатади. Олимлар милоддан аввалги 327 йилда Александр Македонский бу қалъага Окс бўйидаги Александрия шаҳри, деб ном берганини аниқлаган. Милоддан аввалги III асрда шаҳар Антиоксия – Тармита деб аталган. Термиз IV-V аср арман манбаларида “Drmat”, VII асрга оид хитой манбаларида “Таmi”, дея юритилган. IX-XII асрларга оид араб-форс манбаларида шаҳарнинг номи “Tarmid”, “Tarmiz” ва “Tirmiz” кўринишида ёзилган.

2360
0
Барчаси: 1709 та
Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.