Наврўз байрами арафасида 26 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Термиз шаҳар бўйича ИИО ФМБ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 26 нафар маҳкумни жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди.
Сурхондарёда Украина билан ҳамкорлик янада ривожланади
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Украинанинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Дорошенко бошчилигидаги украиналик қатор саноат корхоналари вакилларидан иборат делегация билан учрашди.
Сурхондарёда секторлар фаолиятини ўрганган жамоатчилик назорат гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Видеоселектор шаклида ташкил этилган сессияни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.
Сурхондарёда етиштирилган шоли шу ернинг ўзида тўлиқ қайта ишланмоқда
2020 йилга қадар Сурхондарё вилоятида 4,5 минг тонна шоли етиштирилган бўлиб, аҳолининг гуручга бўлган талаби 18,7 фоизга қондирилган. 2020 йилда 24 минг тонна шоли етиштирилиб, аҳоли эҳтиёжини қоплаш даражаси 50 фоизга етказилди.
Ҳозирда Музработ туманида 2 та шоличилик кластери ташкил этилиб, чегара ҳудудидан 2 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилмоқда. Вилоятда қуввати 49 минг тонналик 2 та шолини қайта ишлаш корхонаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, етиштирилган шоли вилоятнинг ўзида тўлиқ қайта ишланмоқда.
Наврўз байрами арафасида «Денов Ёғ-мой кластер» масъулияти чекланган жамияти иш бошлади
Лойиҳа қиймати 70 млрд сўмни ташкил этган ушбу ёғ заводида бир йилда 30 минг тонна хомашё қайта ишланади. Йилига 180 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.
Аҳолининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжларини қондириш, бозорларни рақобатбардош, сифатли халқ истеъмол моллари билан тўлдиришда муҳим ўрин тутадиган ушбу заводнинг ишга туширилиши натижасида 300 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz