Расмий муносабат
Жорий йил 6 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали “сайёр қабулга ёрдам сўраб келган фуқарони ҳокимият вакиллари алдаб, рухий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирди” мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда мурожаатда келтирилган фуқаро Барно Абдуллаева мурожаат билан ҳокимликка келган вақтида соғлиги туфайли ҳушини йўқотган ва туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳолат бўйича ҳеч ким масъулларга ҳеч қандай ортиқча кўрсатма ёки рухий-асаб касалликлари шифохонасига ётқизиш бўйича топшириқ бермаган.
Фуқаро Б.Абдуллаеванинг вилоят ҳокимига қилган мурожаатига асосан унинг 3 хонали яшаш хонадони таъмирлаб берилган ва ҳар томонлама кўмак кўрсатиш чоралари кўриб келинмоқда. Бу ҳақида фуқаро ОАВ вакилларига берган интервьюларида ҳам таъкидлаб ўтган.
Шунингдек, шу ўринда фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлиб, узоқ йўлдан вилоят маркази ёки бошқа ҳудудларига келишини олдини олиш ҳамда кўпроқ мурожаатларни тинглаш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими томонидан онлайн форматдаги қабуллар ўтказиб келинаётганлигини маълум қиламиз.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz