Расмий муносабат
Телеграм ижтимоий тармоғида Сурхондарё вилояти давлат молиявий назорат инспекцияси ходимининг туман кенгаши депутатларини ҳақорат қилган аудиохабари эълон қилинди. Мазкур ҳолат бўйича тегишли мутасадди бошқармалар томонидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш давомида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ангор тумани бўлими тегишли хати ва фуқаронинг мурожаатига асосан Сурхондарё вилояти давлат молиявий назорати бошқармаси ходими И.С. тегишли буйруқ билан Ангор туманига ўрганиш ишларини ўтказиш учун юборилган.
Ўрганиш якунлари билан мурожаат муаллифи билан суҳбатлашган ходим ҳақиқатдан ҳам Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгаши депутатлари шаънига нисбатан ноўрин гаплар айтган.
Ходимнинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан баҳо бериш ва тегишли чора кўриш бўйича Ўзбекистон Респyбликаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги давлат молиявий назорати инспекцияси Ахлоқ комиссиясига ўрганиш ҳужжатлари юборилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz