Тошқин талофатларини бартараф этиш, инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманидаги 4 та маҳаллада сел-сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш ишларининг бориши билан танишди. Маҳаллалар бўйлаб юрилиб, кўп қаватли турар жойлар, аҳоли хонадонлари, йўллар ва кўчаларни тозалаш, таъмирлаш ҳамда тартибга келтириш ишлари кўздан кечирилди.
Ариқ ва коллекторларни тозалаш ишларининг боришини кўздан кечириш давомида вилоят раҳбари келгусида сел-сув тошқинларининг олдини олиш учун ташкил этиладиган сув йўлларини мутасаддилар билан кўриб чиқиб, тегишли тавсияларини берди.
Вилоят раҳбари аҳоли хонадонларини ҳам кўздан кечириб, амалга оширилган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотларини тинглади. Мутасаддиларга пойдеворлари бўлмаганлиги сабаблиги сел-сув тошқинлари натижасида зарар кўрган хонадонларни қайта қуриш учун зарур кўмаклар кўрсатиш вазифаси топширилди.
Бугуннинг ўзида тўртта маҳалладаги 100 дан ортиқ хонадонда лойқаларни тозалаш, сувоқлаш ва бўёқлаш ишлари амалга оширилди, 10,3 км масофадаги ички йўллар тошланиб, таъмирланди. Бундан ташқари коммунал соҳадаги ташкилотлар томонидан электр энергияси, газ ҳамда ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, махсус машиналарда тоза ичимлик сувларини етказиб бериш ишлари бажарилди.
Ҳудудлардан аҳолига хизмат кўрсатиш учун ҳар бир соҳадан малакалари мутахассислар жалб қилинган бўлиб, ижтимоий, тиббий, СЭС хизматлари кўрсатилмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz
1 изоҳ