Расмий муносабат: Етти кун давом этган фестивалда томошабинларни чеклаш ҳолати бўлмаган
Ижтимоий тармоқларда “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали томошасига келган фуқароларни мажмуага киритилмаётганлиги тўғрисида мурожаатлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Жорий йилги “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали 7 кун давомида ўтказилди. Унда деярли ҳар куни таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари, турли спорт мусобақалари ҳамда кўргазмалар намойиш этилди. Шаҳар ва туманлар ҳамда олийгоҳлар томонидан ташкил этилган қўрғонлар 7 кун давомида тўлиқ томошабинлар учун очиқ бўлди.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ҳолатлар фестивалнинг очилиши маросимида, томошабинлар сиғими чекланган амфетеатрга киришда содир бўлган. Айтиб ўтганимиздек, амфитеатрда ўриндиқлар сони чекланганлиги, очилиш маросимида йигирмага яқин хорижий давлатлардан меҳмонлар иштирок этганлиги сабабли ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида фақатгина таклифнома берилган томошабинлар киритилган.
Шунга қарамай, мажмуа ҳудудига киришда чекловлар қўйилмаган. Шу боисдан қолган томошабинлар учун фестивалнинг учинчи ва тўртинчи кунларида ҳам пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастурлари намойиш этилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz