Расмий муносабат: Институт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинмаган ва ойлик иш ҳақлари ушлаб қолинмаган

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ходимларини мажбурий меҳнатга ундаётгани ҳақида мурожаат эълон қилинди. Ўрганиш давомида институтда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар институт ҳудудидан ташқари жойларга ишга жалб қилинмаганлиги аниқланди.

Шунингдек, институт маъмуриятининг расмий хатида апрел-май ойларида ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан “Бойсун баҳори” фестивали учун ушлаб қолиш ҳолатлари бўлмаганлиги, иш ҳақлари белгиланган муддатда, олийгоҳ бухгалтерия бўлими томонидан “УзАСБО” дастурий мажмуи орқали иш ҳақлари ходимларнинг пластик картасига ўтказиб берилганлиги маълум қилинган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.