Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Термиз тумани ва Термиз шаҳрида қурилиш лойиҳалари билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафта аввалида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда топшириқлар ижроси билан танишиш мақсадида Термиз тумани ва Термиз шаҳридаги қатор манзилларга ташриф буюрди.

Дастлаб, Термиз тумани Янгиобод маҳалласи ҳудудида 28,5 гектар майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида турар жойлар, 3 500 ўринли амфитеатр ҳамда 1 500 ўринли университет бинолари қурилиши билан танишилди. Лойиҳа доирасидаги ишларнинг бориши юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Қурилиш ишларини муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, туман марказида жойлашган “Учқизил” сув омбори бўйида “Ёшлар ва туризм” кўчасини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар кўздан кечрилди.

Вилоят раҳбари қурилиш соҳасидаги ўрганишларини Термиз шаҳрида давом эттирар экан, дастлаб, Автомобил йўллари бош бошқармасида бўлиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотларини тинглади. Шу ернинг ўзида йўлсозларга махсус техникалар ва юк ташиш транспортлари топширилди.

Кейинги манзилда давлат мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва таъмирлаш ишларининг бориши билан танишилди. Хусусан, вилоят раҳбари жорий йил 9 август куни 11-сонли боғчага ташрифида ошхонани таъмирлаш ҳамда болаларнинг соғлом овқатланиши учун шароитлар яратиш борасида берган топшириқларини кўздан кечирди. Масъулларга йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ҳамда таъмирлаш ишларини жадаллаштириш вазифаси топширилди.

Ўрганиш ишлари якунида вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси биносини таъмирлаш жараёнлари ҳам кўздан кечирилди. Айни вақтда пардозлаш, ташқи фасадларни бўяш ишлари олиб борилаётган бинони белгиланган муддатда фойланишга топширишга тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.