Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Пахта йиғим-теримига ҳозирлик жараёнлари ва турар жойлар қурилиши билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг бугунги ҳудудларга ташрифи Музработ туманидан бошланди. Вилоят раҳбари туманда пахта майдонларидаги ҳосилдорлик ҳамда уни йиғиб олишга тайёргарлик билан танишди.

Шундан сўнг, Шеробод туманида етиштирилган пахта ҳосили кўздан кечирилди. Терим отрядлари, уларга жалб қилинган техникалар шайлиги, теримчилар учун даланинг ўзида шароит яратиш ишларини якунлаш ҳамда тўлиқ етилган хўжаликларга теримни бошлаш топшириғи берилди.

Шунингдек, Шеробод туманида якка тартибдаги турар жойлар қурилиши билан ҳам танишилди. Қурувчиларга лойиҳаларни сифатли олиб бориш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.