Бириктирилган оилалар билан ишлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига мувофиқ оилаларни камбағалликдан чиқариш ишларини намунали ташкил этиш мақсадида танлаб олинган Музработ туманида бўлиб, мутасаддиларга бириктирилган хонадонларда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Шунингдек, 14-сентябр куни ўтказилган ўрганишлар давомида берилган топшириқлар ижроси кўздан кечирилди.
Хусусан, туманнинг Орият маҳалласидаги хонадонларга ташриф буюрган вилоят раҳбари, оилаларнинг мавжуд муаммоларини ўрганди ҳамда масъулларга даволаниш, уй-жой шароитларини яхшилаш, моддий ёрдам ажратиш, бандлик каби масалаларни ҳал этиш бўйича вазифаларни белгилаб берди.
Шундан сўнг, тумандаги 17-, 23-, 39-, 51-сонли мактаблар ҳамда 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотда куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари ҳамда кўмир захирасини сақлаш ишлари билан танишилди. Айрим таълим масканларида ишлар талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги танқид қилиниб, туман мутасаддиларига камчиликлар кўрсатиб ўтилди.
Соҳа масъуллари ва туман раҳбарларига бир ҳафта муддатда ишларни жой-жойига қўйиш, куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш, иситиш қозонларининг тўлиқ ишлашини таъминлаш вазифалари топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz