Юртимиз бўйлаб “яшил” белбоғлар барпо этилмоқда

Бугун давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳри атрофида "яшил" белбоғ барпо этиш лойиҳасида иштирок этиб, дарахт кўчатлари экди. Мазкур лойиҳа юртимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган бўлиб, танлаб олинган майдонларда дарахт ва бута кўчатлари экилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Термиз туманида 100 гектар майдонда бугун эрта тонгдан давлат ва жамоат ташкилотлари, нуронийлар, фаоллар ва ёшлар жам бўлишиб, "яшил" белбоғ яратиш мақсадида дарахт ва бута кўчатлари экиш тадбирида иштирок этди.

Танлаб олинган майдоннинг тупроқ унумдорлиги ва суғориш тизимига эътибор қаратилган бўлиб, бир қисмида оқма, бир қисмида томчилатиб суғориш технологиясидан фойдаланилади. Боғнинг ушбу ҳудудда ташкил этилишида "Афғон" шамолининг йўналиши ҳисобга олинган бўлиб, келгусида мазкур дарахтлар экотизимни яхшилаш, чангларни тутиб қолиш орқали аҳоли саломатлигини асрашга хизмат қилади.

Маълумот учун, 100 гектар майдонда ташкил этилаётган "яшил" белбоғ ҳудудидига 55 мингга яқин дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, бугуннинг ўзи айни вақтга қадар 5 гектардан ортиқ майдонга 2,8 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилди.

Воҳамиз бўйлаб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш тадбирлари давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.