Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Афғонистонлик ишбилармонлар Сурхондарёда 12 қаватли замонавий турар-жой ва меҳмонхона биносини қуради

2020 йилнинг август ойида Термиз шаҳридаги Шодлик маҳалласида “AFGAN–GERMAN CAMPANY” қўшма корхонаси томонидан етти қаватли замонавий турар-жой биноси фойдаланишга топширилганлиги ҳақида аввал хабар берган эдик.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида қўшма корхона раҳбари Самиуллоҳ Самканай мамлакатимизда хорижий инвесторларга яратилган қулай муҳитдан фойдаланиб, Термиз шаҳрида 12 қаватли яна бир замонавий турар-жой ва меҳмонхона биносини қуриш таклифини билдирди.

Афғонистонлик ишбилармоннинг таклифи қабул қилиниб, томонлар ўртасида меморандум имзоланди. Шаҳар марказида қад ростлайдиган кўп қаватли замонавий турар-жой ва меҳмонхона биносини бунёд этиш учун 2021-2022  йилларда қўшма корхона томонидан 2 миллион доллар қийматидаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этилади.

– Замонавий қурилиш материаллари асосида бунёд этиладиган турар-жой ва меҳмонхона биносининг лойиҳасини ўзбек, афғон ва турк мутахассислари ҳамкорликда ишлаб чиқади, – дейди қўшма корхона раҳбари С.Самканай. – Лойиҳада шаҳарнинг иқлими алоҳида эътиборга олинади. Кўп қаватли уйни пишиқ-пухта, сифатли қуриб, битказамиз.  Биз, афғон халқи ҳам мамлакатимизда тинчлик, осойишталик бўлишини истаймиз. Бу йўлда Афғонистонни қўллаб-қувватлаётган давлатингиздан беҳад миннатдормиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.