Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Халқаро улоқ-кўпкари мусобақаси ғолиблари аниқланди

Республикада илк маротаба ўтказилаётган улоқ-кўпкари бўйича халқаро турнирнинг финал баҳслари янада шиддатли ва завқли ўтди.

Финалда "Қозоғистон" терма жамоаси ҳамда "Ўзбекистон-1" жамоалари фахрли биринчи ўрин учун куч синашишди. Жамоавий тарзда муросасиз кечган баҳсларда, қозоғистонлик чобоғонларнинг қўли баланд келди. 6:0 ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Якуний натижаларга кўра:

"Қозоғистон" жамоаси - 1-ўрин;

"Ўзбекистон-1" жамоаси - 2-ўрин;

"Ўзбекистон-2" жамоаси - 3-ўринни қўлга киритди.

Турнир давомида барча чавандозлар иштирокида оломон улоқ-кўпкари ўйинлари ҳам ўтказилди. Мусобақада ғолибликни қўлга киритган барча чавандозлар ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.