РАСМИЙ МУНОСАБАТ
“Бугунги Ўзбекистон” газетасининг 3 мартдаги 4-сонида Олтинсой тумани “Обшир” маҳалласида маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси вазифасига номзоди ўтмаган фуқаро Соатмўмин Жумаев ҳақидаги танқидий мақола эълон қилинди.
Ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандллигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон қарори қабул қилиниб, мазкур қарор ижроси юзасидан, шаҳар ва туманларда ҳоким ёрдамчиси лавозимига танлов эълон қилинди.
Олтинсой туманида 54 та маҳаллага 67 нафар номзодлар ишлаш истагини билдирган, шундан 54 нафари мазкур лавозимга муносиб деб танлаб олиниб, туман ҳокимлигининг тавсиявий рўйхати тақдим қилинган.
Фуқаро С.Жумаев Тошкент шаҳар “Ҳуқуқ Пресс” журналининг бош муҳаррири, Тошкент шаҳар Тараққиёт ва стратегия газетасининг бош муҳаррири ҳамда Олтинсой тумани “Маърифат олами” масъулияти чекланган жамиятининг бош директори лавозимларида ишлаб келади.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси лавозимга асосан олий маълумотли, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, молия ва иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалаларида тажрибага эга бўлган, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестиция ва ташқи савдо бошқармалари, вилоят солиқ бошқармаси, тижорат банклари вилоят филиаллари ва бошқа иқтисодий ва инвестиция комплексига кирувчи бошқарма ва идоралар, ҳамда уларнинг шаҳар ва туманлар бўлинмаларининг бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимларни тайинлаш тавсия этилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифаларига қуйида вазифаларни бажариш асосий пировард мақсад хисобланади.
-“Хонадонбай” сўровлар ўтказиш орқали маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш “портрети”ни ишлаб чиқиш;
-Маҳалланинг ихтисослашуви ва “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўриш, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишга жойлашиш истагини билдирган ишсизларни бандлигини таъминлаш ва аҳолини ўзини ўзи банд қилишга кўмаклашиш;
-“Ижтимоий шартнома” тизими орқали тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратиш;
-Тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, мавжуд муаммоларини “мижозбай” ўрганиш ҳамда ҳал этиш орқали тадбиркорлик фаолиятини кенгайтиришга амалий ёрдам кўрсатиш, мавжуд инструмент ва ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
-Ҳудудий ва инвестиция дастурларига таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда маҳалланинг ривожланишига доир дастурлар ижросини назорат (мониторинг) қилиш;
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, ҳоким ёрдамчиси айнан ушбу лавозимга ўтган кунидан бошлаб юқори даражадаги масъулиятни ўз зиммасига олиб, тинимсиз харакатда бўлиши ва иқтисодий билим ва кўникмага ҳамда юқори салоҳиятга эга бўлишини талаб қилади.
Олтинсой туман ҳокимлиги томонидан ҳоким ёрдамчилари лавозимига танлаб олиниб, тавсия қилинганлар рўйхати фуқаро С.Жумаев номзоди киритилмаган ҳамда ҳоким ёрдамчиси лавозимига муносиб деб топилмаган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz