Термиз туманида деҳқончилик учун 2 900 нафар фуқарога 580 гектар ер майдони ажратилмоқда

Термиз туманида деҳқончилик учун 2 900 нафар фуқарога 580 гектар ер майдони ажратилмоқда

Ишсиз, деҳқончилик қилиб, даромад топиш истагида бўлган фуқароларга такрорий экин учун ғалладан бўшаган майдонлар 20 сотихдан ажратиб берилмоқда. Жумладан, Термиз туманида 580 гектар ер майдони 20 сотихдан 2 900 нафар фуқарога экин уруғлари билан, шудгорланган ҳолда ажратиб бериш режалаштирилган. 

Бугун ушбу тадбирлар доирасида дастлабки ер майдонлари “Бир контурда – бир маҳсулот” тамойили асосида Термиз тумани “Янгиариқ” ҳудудидаги “Сардор озод Сурхон" фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган майдонларидан 6 гектари 30 нафар ишсиз фуқарога шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда уруғлари билан ажратиб берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, оилавий даромадларни ошириш лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, шу ернинг ўзида фермер хўжалигида меҳнат қилаётган дала ишчилари, сувчилар, механизаторларга фермер хўжалиги ҳисобидан 1 тоннадан буғдой топширилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати