Президентимиз топшириғига асосан Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида жами 20 минг гектар майдонни ўзлаштириш ва картошкачиликни йўлга қўйиш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.
Ҳозирда “Помир Агрокластер” МЧЖ томонидан ўзлаштирилаётган майдонларни суғориш учун “Оқтепа” сув омборидан қувурлар тортиш ишлари давом этмоқда.
Вилоят раҳбари олиб борилаётган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглаб, лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.