Юксак эьтибор ва эьтироф ифодаси
-Истиқлолимизнинг қутлуғ 30 йиллик тўйи муносабати билан Сизларнинг халқ хўжалигининг барча соҳаларини ривожлантириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш, тинч, тўкин ҳаётимизни таъминлаш, миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш йўлидаги хизматларингиз алоҳида эътироф этилди,-деди вилоят ҳокими.-Биз, давлатимиз раҳбарининг юксак орден, медал ва эсдалик нишонларини бутун Сурхон аҳлига берилган мукофот, шу билан бирга бажараётган ишларимиз учун берилган аванс сифатида қабул қилишимиз жуда ўринли бўлади, деб ҳисоблайман.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларни бундай юксак ишонч ва эътироф билан самимий табриклайман. Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз осуда, ҳаётимиз янада фаровон бўлаверсин.
Мукофотланганлар орасида Бойсун тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Хоним Тошбоев ҳам бор. Фаол отахоннинг жамоатчилик асосида олиб бораётган эзгу ишлари "Меҳнат шуҳрати"ордени билан тақдирланди.
Мамлакатимизнинг тарихий ва энг шонли санаси муносабати билан вилоятда 2 минг 258 нафар турли соҳа вакиллари ва фаол ёшлар Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги" эсдалик нишонига сазовар бўлди.