Сурхондарёда Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда
1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида сурхондарёлик соҳа ходимлари, фахрий устозлар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида вилоят ҳокими Тўра Боболов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шундан сўнг байрам муносабати билан давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланганган бир гуруҳ соҳа ходимларига ушбу юксак мукофотлар Президентимиз номидан тантанали топширилди.
Соҳа ривожи учун камарбаста бўлган ходимлардан яна бир гуруҳига вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Байрам тадбири табриклар, қўшиқ ва рақслар гулдастасига уланди.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати