Сурхондарё вилоятида кичик саноат зоналарини ташкил этилиши
Воҳада кичик саноат зоналарининг сони:
2019 йилда 8 та;
2020 йилда 19 та;
2021 йилнинг 9 ойи давомида 35 тага етган бўлса, йил якунига қадар
52 тани ташкил этиши режадалаштирилган.
Кичик саноат зоналарида 160 та маҳсулот турлари бўйича 2020 йилда 826,4 млн. сўм, 2021 йилнинг 9 ойи давомида 225 432 млн. сўмни ташкил этган бўлса, 2021 йил якунида ушбу кўрсаткич 338 147 млн. сўмга етказилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда вилоятда мавжуд 35 та кичик саноат зоналарининг ҳудуди 94,3 гектарни ташкил этса, 2026 йилга бориб кичик саноат зоналарининг сони 82 тага, ҳудуди 1050,2 гектарга етказилади.
Шунингдек, кичик саноат зоналарида 427 млрд. сўм маблағ эвазига амалга оширилган 197 та лойиҳа доирасида 2132 та янги иш ўрни яратган бўлса, 2026 йилга бориб лойиҳалар сони 2900 тага, қиймати 4395 млрд сўмга етказилиб, 47 055 та янги иш ўрни яратилади.