Сурхондарёда "Ёшлар медиа маркази" фаолияти йўлга қўйилди
Ёшларнинг медиа саводхонлигини янада ошириш, ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш мақсадида, Термиз шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида барча замонавий қулайликларга эга "Ёшлар медиа маркази" фаолияти йўлга қўйилди.
Шунингдек, шаҳар ва барча туман Ёшлар ишлари агентликларига замонавий фото ва видео ёзиш аппаратлари берилди. Эндиликда барча туман бўлимларида кичик медиа марказлар ташкил этилади.
Ушбу таклиф вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг жорий йил 14 июл куни “Ёшлар парламенти” аъзолари ҳамда шаҳар ва туманлардаги секторларга бириктирилган ишончли вакиллар билан учрашувида ёшлар томонидан илгари сурилга, вилоят ҳокими томонидан қўллаб қувватланди.
Марказ очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Жўрабек Тўраев иштирок этиб, қиймати 550,0 млн. сўм бўлган сўнгги русумдаги компютер жамланмалари, ёритиш жиҳозлари, фотоаппаратлар, LED экран ҳамда бошқа зарурий воситаларни тантанали топширди.