Сурхондарёлик ҳунарманд-заргар Абдулатиф Мажидов “Энг яхши заргар” мақомини қўлга киритди

Президент фармони билан 2 йилда бир марта ўтказиладиган "Халқаро зардўзлик, заргарлик ва каштачилик санъати" фестивали бу йил биринчи марта Бухоро вилоятида ўтказилди.

Унда Бутунжаҳон ҳунармандлар кенгаши президенти Саад-ал-Каддуми ташриф буюрди. Фестивалда 58 та давлатдан 221 нафар хорижлик ва 288 нафар маҳаллий ҳунарманд иштирок этди.

Ушбу иштирокчилар орасидан воҳадошимиз ҳунарманд-заргар Абдулатиф Мажидов фахрли биринчи ўринни эгаллаб, “Энг яхши заргар” мақомини қўлга киритди. Ғолибга махсус диплом ҳамда 1300 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

Яна бир воҳадошимиз, каштачи-ҳунарманд Муҳайё Улашева фестивалнинг "Энг ёш каштачиси" наминацияси ғолиби деб топилди. Унга ҳам махсус диплом ва 1200 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти берилди.

Маълумот учун, мазкур фестивални ўтказишдан мақсад кўп қиррали ўзбек миллий ҳунармандчилигини янада кенгроқ намойиш қилиш, унинг ноёб намуналарини тарғиб этиш, ушбу йўналишда турли халқлар ўртасида тажриба алмашиш, дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.