Республика ишчи гуруҳи оммавий сайёр қабулининг бешинчи куни Ангор туманида бўлиб ўтмоқда
Давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтаётган оммавий қабулининг навбатдагиси Ангор тумани “Маданият” маҳалласида жойлашган Мономарказ биносида Ангор, Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманлари фуқаролари учун бўлиб ўтмоқда.
Фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан Республика ишчи гуруҳи таркибидан ўрин олган Халқ қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ўттизга яқин вазирлик, қўмита ва ташкилотлар раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишмоқда.
Оммавий қабулда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва секторлар раҳбарлари ҳам иштирок этмоқда ва аҳоли мурожаатларини масъуллар иштирокида тинглаб, кўтарилган масалаларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz