Шерободда сайёр қабул: 200 хўжаликнинг оқова сув таъминоти яхшиланади

Вилоят ҳокимининг аҳоли билан учрашуви куннинг иккинчи ярмида Шеробод тумани “Гулистон” маҳалласида жойлашган 2-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими 37 нафар фуқаронинг бандлик, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалаларга оид 52 та мурожаатини қабул қилди. Қабул қилинган мурожаатларнинг 15 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Жумладан, Шеробод тумани “Гулистон” маҳалласида яшовчи Очил Чориев Оқкўприк қишлоғидаги 200 та хўжаликнинг оқова сув таъминотини яхшилаш учун йўл остидан қувур ётқизилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Вилоят ҳокими масъулларга зарур маблағларни ажратиб, оқова сув таъминотини яхшилаш масаласини ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, ушбу маҳаллада яшовчи Гавҳар Шоназарованинг 2 марта инсульт олиб ётиб қолган отаси Зиёбиддин Шоназаровга ногиронлик аравачаси ажратиш масаласидаги мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.

Сайёр қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси қўшимча ўрганиш ва маблағ талаб этганлиги сабабли, масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Фуқаролар мурожаатларини жойига борган ҳолда ўрганиш, қонуний мурожаатларнинг ечимини топиш мақсадида вилоят ҳокимининг жойлардаги сайёр қабуллари давом этади.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.