Сариосиёда икки нафар ёшга янги уй-жойлар калити топширилди

Давлат раҳбарининг тегишли қарорлари билан етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар алоҳида эътиборга олиниб, уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш механизмлари ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий қилинди. Жумладан, “Меҳр дафтари” платформаси орқали ушбу тоифадаги болаларни аниқлаш, рўйхатга олиш ва манзилли кўмак кўрсатиш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисда»ги қарорига асосан жойларда ушбу тоифадаги вояга етган ёшларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, Сариосиё туманида истиқомат қилувчи, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, давлат таъминотига олинган Қудратулло Латипов ва  Жамолиддин Бобошуровларга янги уй-жойлар калитлари топширилди.

Шу муносабат билан билан ташкил этилган тадбирда иштирок этган ҳокимлик вакиллари ва жамоатчилик фаоллари давлатимиз томонидан етим ва ота-она қарамоғидан махрум бўлган болаларга бундай эътиборнинг қаратилаётганлиги “Инсон қадри учун” тамойилининг амалий ифодаси эканлигини таъкидлашди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.