Сурхондарё вилоятида яшил ҳудудлар ташкил этиш ишлари давом этмоқда

Юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” олиб борилмоқда. Вилоятда “Долзарб 40 кунлик” давомида 6 млн 5 минг дона кузги дарахт ва бута кўчатлари экиш режа қилинган. Вилоятнинг ҳар бир ҳудудида, маҳаллаларда, ташкилот ва корхоналарда, хусусан аҳоли хонадонларда кўчат экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Сариосиё туманида “Табиатни яшил маконга айлантирамиз” шиори остида кўчат экиш акцияси бўлиб ўтди.

Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган мазкур тадбирда Президент таълим муассасалари агентлиги вилояти ҳудудий бўлими раҳбар-ходимлари, Сариосиё тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда мактаб интернат жамоаси иштирок этишди.

Акция доирасида 80 сотихли майдонда 100 туп ясин, 100 туп гўзал капатия, 200 туп серен, 300 туп қора арча дарахт кўчатлари экилди. Экилган кўчатларни келгусида парвариш қилиш вазифаси мактаб интернатининг масъулларига юклатилди.

Юртимиз бўйлаб давом этаётган кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик”да ҳар бир воҳадошимизни фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.