Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси бошланди

Айни дамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг олтмиш учинчи сессияси видеоконференцалоқа тарзида ўтказилмоқда.

Сессия ишида ўн олтита масала кўриб чиқилиши белгиланган. Сессиянинг кун тартиби ҳамда иш регламенти билан танишиш учун қуйидаги ҳаволага киринг.

Сессия ишини Кенгаш раиси, вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб бормоқда. Шунингдек, сессияда Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақалаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов иштирок этмоқда.

Сессия кун тартибидан ўрин олган дастлабки масала юзасидан Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги “Таълим тўғрисида”ги ЎРҚ-637-сонли Қонунининг ижроси юзасидан вилоятдаги олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъулларининг ҳисоботлари эшитилмоқда.

Сессия ишини вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг You Tube канали ҳамда вилоят телевидениесининг жонли эфири орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Жонли эфирни кузатиб бориш учун қуйидаги ҳаволага киринг.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясини жонли эфирда кузатиб боринг ва изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.