Сайёр қабул: 8 соат давомида 307 нафар фуқаронинг мурожаатига ечим изланди
Вилоят ҳокими Тўра Боболовнинг Термиз шаҳридаги Санъат саройи биносида ўтказган аҳоли билан юзма-юз учрашувида 307 нафар фуқаронинг турли масалалардаги 376 та мурожаати тингланди. Масъуллар иштирокида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 64 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Хусусан, сайёр қабулда иштирок этган, Термиз шаҳри “Гулистон” маҳалласида яшовчи Гулчехра Файзуллаева вилоят ҳокимидан оиласига қўшимча даромад келтириш мақсадида тикув дастгоҳи ажратиб берилишида амалий ёрдам сўради. Вилоят раҳбари фуқаронинг ушбу мурожаатини қисқа муддатда ҳал эти бўйича масъулларга кўрсатма берди.
Шунингдек, сайёр қабулга оилавий шароити оғирлигини билдириб, даволаниш учун моддий ёрдам ажратишни сўраб келган “Жўйжангал” маҳалласида яшовчи Гулбаҳор Қуллиева ва “А.Жомий” маҳалласида яшовчи Бегзод Тўраевларнинг мурожаатлари ҳам шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилиб, уларга моддий ёрдам маблағлари ажратиб берилди.
Вилоят раҳбари ижроси қўшимча ўрганиш, муддат ва маблағ талаб қиладиган 312 та мурожаатни масъулларга йўналтирар экан, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини, мурожаат билан келган фуқаро муаммоси ҳал этилиши умиди билан сайёр қабулга келганлигини асло унутмаган ҳолда ҳар бир мурожаатга масъулият билан ёндошиш лозимлигини таъкидлади ва ижрога йўналтирилган мурожаатлар назоратда эканлигини билдирди.
Маълумот учун, оммавий қабулда иштирок эта олмаган фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига 1088 қисқа рақам ёки (76) 224-22-91, 224-00-86 ишонч телефонлари ҳамда телеграмда @surxondaryouz_bot орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти мавжуд.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz