Конституция – инсон ҳуқуқлари кафолати

Ўзбекистоннинг ўттиз бир йиллик мустақиллик даври. Тарих учун бир лаҳза, холос. Лекин, шу қисқа даврда жонажон Ўзбекистонимиз мустақил ва суверен давлат сифатида шаклланиб, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллади, том маънода улкан тараққиёт йўлини босиб ўтгани ҳеч ким учун сир эмас. Ана шу машаққатли ва шарафли йўлда эришган барча ютуқларимизни, энг аввало, Конституциямиз билан боғлиқ. Нега деганда, асосий қонунимиз халқимиз узоқ йиллар орзу қилган миллий мустақиллигимиз, ривожланиш йўлимиз, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини белгилаб берди. Тўла ишонч билан айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Бозор муносабатларига асосланган ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир.

Конституциямиз халқимиз учун мустақил тараққиёт йўлини белгилаб, миллий давлатчилик, янги сиёсий-ижтимоий тизим барпо этиш, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий пойдеворини яратиб берган.. Ўтган йиллар мобайнида мамлакатимизнинг инсон, унинг ҳуқуқлари, манфаат ва эркинликларини ҳақиқий қадрият деб биладиган мустақил ва суверен давлатга айланишида Бош Қумусимиз асосий дастуриламал бўлди. Биргина  суд-хуқуқ тизимида  ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга экани, жиноят содир этишда айбланаётган шахснинг айби судда аниқ бўлмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги тўғрисидаги конституциявий нормаларни амалда таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди. Албатта, бу қоидани ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши, биринчи навбатда, судларнинг чинакам мустақил, уларнинг адолатли фаолият юритиши билан чамбарчас боғлиқликда амалга оширилмоқда. Шу мақсадда суд тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Кўпчилик яхши билади, илгари қарийб 90 фоиз жиноий ишлар қайта терговга юборилар эди. Эндиликда судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш тартиби бекор қилинди. Бу эса суд ва тергов органларининг ҳақиқатни аниқлаш, шунингдек, қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш борасидаги масъулиятини оширди. Ҳар бир ҳукмнинг қонуний ва адолатли бўлишини таъминлаш мақсадида жамоатчилик фикрини инобатга олиш амалиёти йўлга қўйилди. Бу ҳам ўз ўрнида мамлакатимиз фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиш, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида Конституциямизни тўлақонли ҳаётга татбиқ қилинганлигидандур. Яъниким Конституциямизнинг асосий моҳияти инсонга муносиб ҳаёт шароитлари яратиш, уни бахтли қилишдан иборат.

Маълумки, давлат ва жамият ҳаётида баъзи бир нарсалар бўладики, у Ватанимиз каби ягонадир: байроғимиз битта, гербимиз битта, мадҳиямиз битта, шу қатори Конституциямиз ҳам битта. Буларнинг ҳар бири ўз тимсолида она Ватанимиз, халқимизнинг эзгу-мақсадларини ўзида акс эттиради. Шу маънода Конституциямиз ҳар бир фуқаро учун байроғимиз, гербимиз, мадҳиямиз каби муқаддасдир.

Икром Шайманов? Жиноят ишлари буйичаТермиз шахар судининг раиси

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.