Диққат эълон!

Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига депутат сайлови ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 93-моддасига мувофиқ Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг 2022 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ ҳамда Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2022 йил 21 декабрьдаги VI-64-283-8-0-К/22-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 36-Янгибозор сайлов округида бўшаб қолган ўринга 2023 йил 29 январь куни депутат сайлови ўтказилади.

Шўрчи туманидаги 36-Янгибозор сайлов округида бўшаб қолган ўринга депутат сайлови мазкур сайлов округи ҳудудида янги ташкил этиладиган сайлов участкаларида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси талабларига мувофиқ ўтказилади.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов Комиссияси

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.