Ўзбекистон Республикаси Президенти МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Санкт-Петербург шаҳрида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ташаббуси билан ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Саммитда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон президентлари ва Арманистон Республикаси Бош вазири ҳам қатнашди.

Давлат раҳбарлари саммитда жорий йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоби ва бўлажак 2023 йил учун устувор вазифаларни муҳокама қилишди. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашишди.

Бугунги кунда Ўзбекистон МДҲ доирасидаги ҳамкорликни уч йўналишда: сиёсат ва хавфсизлик борасида, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ривожлантирмоқда. Кейинги йилларда давлатимиз МДҲ фаолиятидаги иштирокини фаоллаштириб, 40 дан ортиқ кўп томонлама битимларни имзолади ҳамда МДҲнинг 23 та тармоқ органларига қўшилди.

2022 йилда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаши учдан бир ҳиссага ортди ва 1 мингдан зиёд қўшма корхоналар ташкил этилди.

1 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.