Янги йил арафасида чегарачилар учун янги уй-жой калитлари топширилди
Юрт посбонлари бўлган ҳарбий хизматчилар, хусусан чегарачиларимиз ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, ҳарбийлик салоҳиятини кўтарган ҳолда ёшлар қалбида ватанпарварлик, халқнинг армия билан бирдамлик туйғусини юксалтириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинган.
Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Сурхондарё вилояти Музработ туманидаги Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида чегарачилар учун навбатдаги уй-жойлар фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига янги хонадон калитларини, уларнинг фарзандларига янги йил байрами совғаларини топширди. Тадбирда ДХХ Чегара қўшинлари офицерлари, нуронийлар, истеьфодаги чегарачилар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Умумий қиймати 10 млрд сўмдан ортиқ бўлган ушбу лойиҳа доирасида 27 хонадонли, уч қаватли замонавий уй-жой янгидан қурилди, 9 та бир қаватли турар жойлар реконструкция қилинди. Шунингдек, ҳудудда болалар майдончаси, тикувчилик цехи ҳам бунёд этилган бўлиб, уй-жойлар барча инфратузилма ва зарурий жихозлар билан таъминланган. Бундан ташқари вилоят ҳокимлиги томонидан ҳар бир оилага кир ювиш машинаси топширилди.
Вилоят раҳбари тадбир сўнгида нуронийлар билан чегарчиларга топширилган янги хонадонларда меҳмон бўлишиб, яратилган шарт-шароитлар билан танишишди ҳамда нуронийлар юрт тинчлиги ва осойишталигини сўраб дуолар қилишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz