Зарабоғликларнинг муаммолари ўрганилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод тумани "Зарабоғ" маҳалласи Зарабоғ қишлоғида бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
Қишлоқ муаммоларини жойида ўрганар экан, вилоят раҳбари дастлаб аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган кўприкни кўздан кечирди. Кўприк сифатини мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўрганиш ҳамда бетонлаш ишларини якунига етказиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари ушбу қишлоқ ҳудудида жойлашган 32-сонли умумтаълим мактаби биносини кўздан кечириб, янгидан қурилган қўшимча ўқув биносини жиҳозлаш масаласини икки кун муддатда ҳал этиш бўйича топшириқ берди. Масъулларга таълим сифатини ошириш, ўқитувчилар хоналарини етарли шароитлар билан таъминлаш борасида тавсиялар берилди.
Вилоят ҳокими, шунингдек, қишлоққа олиб борувчи йўллар таъмирталаб эканлигига эътироз билдириб, йўлларни таъмирлаш, кўчаларни тартибга келтириш бўйича соҳа масъулларига тегишли вазифаларни белгилаб берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz