Тадбиркорларнинг муаммолари ва кредитларнинг қайтарилмаслик сабаблари ўрганилди
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси, Фармон, қарор ва топшириқлари билан тадбиркорликни ривожлантириш учун имкониятлар яратилиб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кенгайтириш ва ривожлантириш учун тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиб, маблағ манбаи билан таъминланмоқда.
Аммо, айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан ажртилган кредит маблағларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланилганлиги натижасида уларни ўз вақтида қайтаришда муаммолар юзага келган. Бу эса навбатида тижорат банкларида кредит ресурсларининг камайишига, янги кредит линияларини маблағ билан таъминлаш ва тадбиркорларга кредит ажратишда муаммоларни юзага келтирмоқда.
Бугун вилоят ҳокимлигида кредитларни қайтаришда мавжуд муаммолари бўлган тадбиркорлик субъектлари ва тижорат банлари вакиллари иштирокида мавжуд муаммолар ва кредитларнинг ўз вақтида қайтарилмаслик сабабларини ўрганиш мақсадида муҳокама ўтказилди.
Муаммоли кредити мавжуд тадбиркорларнинг ҳар бири билан суҳбат ўтказилиб, ажратилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ҳамда ажратилган кредитни ўз вақтида қайтариш бўйича тушунтиришлар берилди.
Масъуллар ва тижорат банклари ҳамда тадбиркорлик субъектларига муаммоли кредитларни қайтариш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz