Халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг бўшаб қолган ўрнига депутат сайлови ўтказилмоқда

Бугун, 26 март куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2023 йил 21 февралдаги қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 22-Минор ва 60-Файзова сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутат сайлови бўлиб ўтмоқда. 

Ушбу сайловларда 22-Минор, 60-Файзова сайлов округларига қарашли 26 та сайлов участкаларида амалдаги талаблар асосида овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда.

Сайловларда 5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлиги учун 2 та сайлов округида тенг шароит ва имкониятлар асосида соғлом рақобат олиб боришмоқда.

Сайлов жараёнларини депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялардан ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами 30 га яқин кузатувчилар кузатиб боряпди.

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов Комиссияси

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.