Дала четларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чоралари кўрилмоқда
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов масъуллар билан биргаликда Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишлар, жумладан, дала четларидан самарали фойдаланиш, ғаллани озиқлантириш, ғўза парвариши бўйича агротехник тадбирларни амалга оширишда орқада қолаётган ҳудудларни ўрганди.
Айрим далаларда ишлар тўғри ташкил этилмаганлиги сабабли ғалла ривожи ортда қолган, униб чиққан ғўза майдонларини бегона ўтлардан тозалашда сусткашликка йўл қўйилган. Дала четларидан самарали фойдаланиш, тут ва ток кўчатлари, ошқовоқ ва бошқа озиқ-овқат экинлари экиш, паррандачилик ҳамда асаларичиликни йўлга қўйиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилган бўлишига қарамай бу борадаги ишлар ҳам талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Вилоят раҳбари ҳудудлардаги камчиликларни ўрганиш давомида соҳа мутасаддилари ва ҳудудлар раҳбарларининг бу борадаги ишларни етарли назорат қилмаганлиги, масъуллар томонидан белгиланган тадбирлар ўз муддатида амалга оширилмаганлигини танқид қилди ва айбдорларга нисбатан чоралар кўрилиши белгиланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ишларни тизимли йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгиланиб, вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан икки кун муддатда ижроси қайта ўрганилиши маълум қилинди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz