Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Президентимизнинг топшириғига асосан, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.
Инсонпарварлик ёрдами таркибидан 48 тонна ун, 48 тонна буғдой, 15,7 тонна ўсимлик ёғи, 10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка), 22 тонна макарон, 24 тонна шакар ҳамда 100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch) ўрин олган.
Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов, Афғонистон Иқтисодиёт вазири Дилмуҳаммад Ҳаниф ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Шунингдек, икки давлат расмийлари иштирокида ҳудудларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилди. Тадбирда иштирок этган афғонистонлик расмийлар Муборак Рамазон ойида кўрсатилаётган бу каби амалий ёрдам учун Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz