Сурхондарёда Рамазон ҳайити катта шоду хуррамлик билан бошланди

Муборак Рамазон ҳайитининг биринчи куни Сурхондарё вилоятида ҳам зўр шоду хуррамлик ва шукроналик кайфиятида бошланди. Эрта тонгда вилоятдаги 126 та жоме масжидда ҳайит намози ўқилди. Унда 200 минг нафарга яқин намозхон саодатли кун ибодатини адо этди.

Термиз шаҳридаги Ҳаким Термизий жоме масжиди ҳам эрта тонгдан юртдошларимиз билан гавжум бўлди.

Ҳайит намози маърузасида маънавий қадриятларимиз юксалиши йўлида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бугунги фаровон ҳаётимиз мазмун-моҳияти ҳақида сўз борди. Инсонларга меҳр кўрсатиш, уларнинг ўй-ташвишларини ўрганиб, яхшилик қилиш савоби ҳақида айтилди.

Юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуога қўл очишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.