Йўл транспорти ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилинди

Бугун Ангор тумани ҳокимлигида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Транспорт ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари бошлиқлари ҳамда соҳа масъуллари иштирокида аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўлларда транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди.

Вилоятда жами 246 мингта автомобиллар мавжуд бўлиб, шундан 221 мингта енгил, 15,8 мингта юк, 1,7 мингта махсус транспортлар, 936 та автобус ва 493 та микроавтобуслар мавжуд. Аҳолига 223 та автотранспорт корхонасининг 5 801 та транспорти томонидан йўловчи ташиш хизмати кўрсатилади.

Автомашиналар сонининг кун сайин ортиб бориши, ҳайдовчиларнинг белгиланган қоидаларга риоя қилмасликлари оқибатида жорий йилнинг 3 ойи давомида вилоят ҳудудида 61 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши оқибатида 22 нафар инсон вафот этган ва яна 41 нафари жароҳатланган.

Муҳокама йиғилиши давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисалари ҳудудлар кесимида таҳил қилинди, сабаблар муҳокама қилинди. Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини кучайтириш, кузатув камералари ўрнатиш, ситуацион марказ фаолиятини ташкил этиш борасида масъулларга вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, шаҳар ва туманлардаги автошоҳбекатлар фаолияти, уларни таъмирлаш, Термиз, Бандихон ва Олтинсой туманларида автошоҳбекатларни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилиниб, транспорт хизмати кўрсатиш сифатини яхшилаш, жамоат транспортини ривожлантириш ва бошқа масалалар юзасидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.