Жарқўрғонликларнинг мурожаатлари тингланди, муаммоларига ечим изланди

Хабар берганимиздек, кеча Сурхондарё вилояти ҳокимининг Жарқўрғон туманида оммавий сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 171 нафар фуқаронинг 201 та масаладаги мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар асосан электр энергияси, газ ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, даволаниш ва контракт пулларини тўлаш учун моддий ёрдам, тадбиркорлик учун кредит ажратиш ва бошқа масалалардаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 39 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар дастурлар ва бошқа йўналишлар орқали ҳал этилиши юзасидан мутасаддилар томонидан тушунтиришлар берилди.

Ижроси муддат ва қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар масъулларга йўналтирилиб, ижроси назоратга олинди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.