Ҳудудларда ишсиз фуқароларга такрорий экин учун ер майдонлари ажратиш ишлари Қумқўрғон туманида давом эттирилди. Тумандаги “Амузанг ғаллакори” фермер хўжалиги даласида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов туман сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги масъуллари, нуронийлар ва фермер хўжалиги ишчилари ҳамда фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Ғалладан бўшаган ер майдонлари кам таъминланган, “дафтарлар”да турган ва ишсиз 15 нафар фуқарога шудгорланган, экин экишга тайёр ҳолда, ҳосилдор уруғлар билан бирга 20 сотихдан ажратиб берилди. Шунингдек, фермер хўжалигининг илғор дала ишчилари, сувчилар ва култиваторчиларга маиший техникалар топширилди. Фермер хўжалиги томонидан кам таъминланган оилаларга 200 килограмдан буғдой берилди.

Тадбирда эҳсон учун жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Юрт тинчлиги, аҳоли фаровонлиги ва яхши ниятлар билан бошланган экинлар ҳосилдорлигини сўраб дуога қўл очилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.