Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова ва вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод туманида жойлашган Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш департаментининг 4-минтақавий ҳудудидаги 41-сонли манзил колониясида бўлиб, маҳкум ва маҳкумалар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда маҳкум ва маҳкумаларнинг жазони ўташда белгиланган тартибда шароитлар билан таъминланлиги тўғрисида фикрлари тингланди. Жазони ўташ давомида ўзини яхши тутган, намунали хулқга эга маҳкумаларга жазони енгил турига алмаштириш ёки озод этиш тўғрисида судларга даво киритиш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳкумаларга озодликка чиққач, ҳаётларида йўл қўйган хатолардан тўғри ҳулоса қилиб, соғлом турмуш кечириш, жамиятда ўз ўринларини топишлари лозимлиги таъкидланди. Бунинг учун давлат барча зарурий ёрдамларни кўрсатиши маълум қилинди.
Учрашувда маҳкумаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарур гигиеник воситалар ҳам топширилди.
Шундан сўнг вилоят раҳбари мазкур манзил колониясида ташкил этилган ишлаб чиқариш корхонасида ҳам бўлиб, маҳкумларни иш билан таъминлаш, корхонада ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сотувини йўлга қўйиш бўйича таклиф ва тавсияларини берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz